"Реал" 50 миллион еврога ҳимоячи сотиб олмоқчи

CHERY AUTO

"Реал" мудофаа чизиғини кучайтириш учун "Тоттенхэм" ҳимоячиси Микки Ван де Венни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "E Noticies" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбада берилган маълумотга кўра, "қироллик клуби" нидерландиялик футболчини 50 миллион еврога сотиб олишни режалаштирмоқда. Мадридликлар рахбариятининг фикрига қўра агар Миккининг ўзи "шпорлар"дан уни қўйиб юборишни талаб қилса, ушбу суммага трансфер амалга ошиши мумкин. 

24 ёшли футболчининг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 65 миллион еврони ташкил этади. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунланади.

Эслатиб ўтамиз, Ван де Вен жорий мавсум Томас Франк қўл остида 22 та учрашувда майдонга тушди ва 6 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!