“Реал” Анчелотти ўрнига бошқа мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоани бошқариб келаётган Карло Анчелотти ўрнини эгаллайдиган мураббий қидирмоқда. Италиялик мутахассиснинг мадридликлар билан шартомаси келаси ёз якунланади.

“Қироллик клуби” жамоани Хави Алонсога топширмоқчи. Бу мутахассис яқинда “Байер” билан ҳамкорлик шартномасини узайтирган эди. Шунга қарамай, мадридликлар айнан мана шу мураббий номзодини қўллаб-қувватламоқда.

Карло Анчелоттининг “Реал” раҳбарияти билан муносабатлари совуган эди. Ўтган мавсум мадридликлар совринлардан қуруқ қолди. Италиялик мутахассис бунга сабаб қилиб, раҳбарият етарли даражада трансферларни амалга оширмагани кўрсатди.

Хави Алонсонинг “Байер” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади. “Реал” бир йилдан кейин бу мутахассисни Мадридга олиб келишига уриниб кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ЯХЁ АТАХАНОВ
07/08/2023 18:08
Папа Карло хам чарчади Реалга янги мураббий зарур