"Реал" "Бавария"дан 18 ёшли истеъдодни олиб кетмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария»нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Леннарт Карл «Реал» скаутлари диққат марказига тушди.

Хабарларга кўра, Мадрид клуби ёш немис футболчиси атрофидаги вазиятни яқиндан кузатиб бормоқда. «Реал» раҳбарияти Карл мюнхенликлар билан шартномасини узайтириш-узайтирмаслигини аниқлашни истамоқда. Бу ҳақда CFBayern Insider нашри журналист Кристиан Фалкка таяниб хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Леннарт Карл аввалроқ мадридликлар жамоасини ўзининг орзу клуби деб атаган эди.

Унинг амалдаги шартномаси «Бавария» билан 2029 йилгача мўлжалланган. Футболчининг трансфер баҳоси тахминан 60 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Ўтган мавсумда Карл барча мусобақалар доирасида тўққизта гол урди ва тўққизта голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!