“Реал” Беллингемни йўқотди

“Реал”даги дебют мавсумидаёқ жамоанинг етакчисига айланган Жуд Беллингем бир неча ҳафта давомида мадридликларга ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Relevo нашрининг ёзишича, Европа чемпионатидан кейин англиялик ҳужумкор футболчининг елкаси операция қилиниши керак.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида 21 ёшли футболчининг елкаси чиқиб кетган эди. Жуд ҳалигача елкасида ноқулайлик сезаётганидан шикоят қиляпти.

Агар “Қироллик клуби” шифокорлари Беллингемни оператив йўл билан даволаш вариантини танласа, футболчи камида икки ой мобайнида майдонга туша олмайди.

Айни пайтда Жуд Беллингем махсус елка тасмаси ва оғриқ қолдирувчи дорилар ёрдамида ўйнаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!