“Реал” бир нуқтага учта зўр футболчи топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Мадриднинг “Реал” жамоаси Даниэль Карвахаль кетганидан кейин ўнг қанот ҳимоячиси позицияси учун уч номзодни кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Манба маълумотига кўра, мадридликларнинг асосий вариантлари “Интер” ҳимоячиси Дензел Думфрис ва “Тоттенхэм Хотспур” футболчиси Педро Порро ҳисобланади.

Таъкидланишича, захира варианти сифатида Лиссабоннинг “Спортинг” клубида ўйнаётган яна бир испаниялик ҳимоячи Иван Фреснеда кўрилмоқда. Унинг ўйинини кузатиш учун скаутлар юборилган.

Карвахаль “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади ва жамоа асосий таркибида 2013 йилдан бери узлуксиз ўйнаб келаётган эди.

Май ойида футболчи клубни тарк этишини маълум қилди. Ўтган мавсумда Карвахаль барча мусобақаларда 22 та ўйинда қатнашди.

Умуман олганда, у “Реал” сафида 451 та учрашув ўтказиб, 14 та гол урди ва 66 та голли узатма берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!