“Реал” бир трансфер билан ҳаммани ҳайратга солмоқчи

  • 23 апрель, 07:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Реал” анчадан бери асосий дарвозабон Тибо Куртуага муносиб ўринбосар қидирмоқда. “Қироллик клуби” барқарор голкиперларни қадрлайди. Мадридликларга асосан бир дарвозабон мунтазам ўйнагани маъқул.

“Қироллик клуби” скаутлари ана шу талабларга жавоб бера оладиган истеъдод эгасини “Эспаньол”дан топди.

Хоан Гарсия испан футболида катта саҳнага чиқди. 23 ёшли голкипер ўз ўйини билан ҳатто рақибларнинг ҳам ҳурматини қозонди.

Экспертлар Гарсиянинг ўзига ишончи юқори экани, юқоридан келадиган зарбаларни бартараф этишдаги маҳорати ва ҳужумчилар билан бирга бир вазиятда ишончли ўйнай олишини мақташяпти.

Гарчи “Реал” Хоан Гарсияни нишонга олган бўлса-да, уни қўлга киритиш учун бир неча гранд клублар, хусусан, “Барселона” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!