«Реал» «Борнмут» ярим ҳимоячиси учун таклиф тайёрламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Борнмут» марказий ярим ҳимоячиси Алекс Скотт Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш доирасида.

TEAMtalk маълумотига кўра, «Реал» 23 ёшли англиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда ва уни қўлга киритиш учун «Челси», «Ливерпуль» ҳамда «Милан» билан курашга қўшилиши мумкин. Бироқ «Борнмут» январь ойида Скоттни сотиш ниятида эмас. Шу боис трансфер фақат келаси ёзда амалга ошиши мумкин.

Манбага кўра, «Қироллик клуби» 2027 йилда «Борнмут»га футболчи бўйича таклиф билан чиқиши мумкин. «Вишналар» ўз юлдузининг қийматини тахминан 90 миллион евро деб баҳоламоқда.

Скотт жорий мавсумда барча турнирларда 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!