"Реал" боши берк кўчага кириб қолди

  • 20 августа, 12:39
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ва Винисиус Жуниор ўртасидаги янги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолган.

Tecno

ESPN берган хабарларга кўра, музокаралар бир неча ҳафта аввал тўхтаган. Футболчининг вакиллари "Реал" таклиф қилган сумма етарли эмас, дея ҳисобламоқда. Улар Винининг маошини камида 20 миллионга оширилишини ва умумий миқдор 30 миллион еврони ташкил этишини истаяпти. Бироқ "қироллик клуби" бразилиялик вингер учун 20 миллиондан кўп тўламоқчи эмас.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчи ўтган мавсумда умумий 58 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол ва 19та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию