“Реал”: Бу футболчини юз миллион еврога олмаймиз!
“Челси”нинг етакчи ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес ҳақиқатдан ҳам фаолиятини “Реал” клубида давом эттиришни истайди. Унинг аввалроқ Мадридда яшаш истаги ҳақида айтган сўзлари тасодифий эмас.
Агар ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ бўлганида, у аллақачон “Реал”га ўтиб кетган бўларди.
Бу ҳақда журналист Хорхе Пикон X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар қилди.
Манба маълумотига кўра, 2022 йилги жаҳон чемпионининг ҳозирги пайтда “Қироллик клуби”га ўтиши жуда қийин масала, чунки испан гранди бу трансферни кўриб чиқмаяпти.
“Қироллик клуби” лондонликлар Фернандес трансфери учун талаб қилаётган камида 100 миллион евролик суммани ҳаддан ташқари юқори, деб ҳисобламоқда. Футболчига яқин манбалар унинг кетишни исташини тан олишмоқда, аммо буни амалга ошириш жуда қийин эканини тушуниб туришибди.
Жорий мавсумда аргентиналик футболчи барча мусобақаларда 46 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол ва 6 та голли узатма амалга оширган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2032 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврога тенг.
Фикрлар