“Реал” бу ўйинчи учун 120 миллион евро тўлашга тайёр
“Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибни жиддий тарзда кучайтириш йўлларини қидирмоқда. Ана шу мақсадда олиб келинадиган футболчилардан бири Энцо Фернандесдир.
“Қироллик клуби” аргентиналик жаҳон чемпиони учун 120 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирди.
Лондоннинг “Челси” клуби ҳам бу суммага ўз етакчиси билан хайрлашишга кўниши айтилмоқда.
Фернандес ҳам иқлим сабабли клубни ўзгартиришга қарши эмас ва “туманли Альбион”дан серқуёш мамлакатга кўчиб ўтишни истаяпти.
Жорий мавсумда Фернандес барча турнирларда 46 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 6 та голли узатма амалга оширган. Унинг шартномаси 2032 йил ёзигача амал қилади.
Фикрлар