"Реал" бугун чемпион бўлса, нишонламайди! Сабаби...
Мадриднинг "Реал" клуби бугун Ла Лига чемпионлигини нишонламоқчи эмас. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
“Қироллик клуби” бугун ўз майдонида “Кадис”ни қабул қилади. Агар Анчелотти шогирдлари ушбу баҳсда ғалаба қозонса ва "Барселона" "Жирона" билан ўйинда очко йўқотса, жамоа муддатидан олдин чемпионликни аниқ қилиб улгуради.
Ушбу сценарий амалга ошган тақдирда, "Реал" байрамни кейинга қолдиради, чунки мадридликлар бутун диққатини УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Бавария"га қарши жавоб ўйинига қаратган. Мюнхенда бўлиб ўтган биринчи ўйинда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишган эди.
“Реал” – “Бавария” баҳси 9 май куни бўлиб ўтади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
“Қаймоқранглилар” 33 турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида 84 очко билан 1-ўринда бормоқда. Уларнинг энг яқин таъқибчиси “Барселона” ҳисобида 73 очко мавжуд.
Фикрлар