Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Реал"да катта йўқотиш

Олдинда муҳим ўйин бор

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени яқинлашиб келаётган Ла Лига учрашувида «Сельта»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин. Сабаб – футболчи олган жароҳат.

Маълумотларга кўра, 26 ёшли француз футболчиси ўтган сешанба куни машғулот пайтида жароҳат олиб, шунинг ортидан Франция терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этган. 

Diario AS нашри ёзишича, Тчуаменининг навбатдаги ўйинда иштирок этиши катта савол остида қолмоқда. Мадрид клуби раҳбарияти футболчининг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас, шу боис унинг тезроқ майдонга қайтиши шошириб юборилмайди.

«Реал» – «Сельта» учрашуви 22 ноябрга ўтар кучаси «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади. 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ