"Реал"да Мбаппенинг бирорта дўсти йўқ

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Форвард Килиан Мбаппе «Реал» футболчилари орасида деярли дўст тутмаган. Бу ҳақда журналист Иван Мартин хабар берди.

Манба маълумотига кўра, француз ҳужумчиси мадридликларнинг кўпчилик ўйинчилари билан фақат иш доирасида, расмий тарзда мулоқот қилади. Жамоадаги айрим футболчилар эса Мбаппенинг майдондаги ва ундан ташқаридаги хатти-ҳаракатларини тушунмайди, у билан муносабатда ўзини ноқулай ҳис қилаётгани айтилмоқда.

Жорий мавсумда Килиан Мбаппе «Реал» таркибида 8 ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 2 та голли пас берди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!