«Реал»да Зиданнинг ҳаракатларидан норози бўлишмоқда
«Реал» кичик жароҳати бор Килиан Мбаппени эҳтиёт қилмаётгани учун Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидандан норози.
Мадриднинг «Реал» клуби Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан қарорларидан мамнун эмас. Сабаб – кичик жароҳати бор Килиан Мбаппега эҳтиёткорлик билан муносабат қилинмаётгани.
Манбаларга кўра, Мбаппе миллий жамоа ихтиёрига етарли даражада соғлом ҳолда эмас, балки аввал жароҳат олган жойида енгил оғриқ сезган ҳолда етиб келган. «Реал» бу ҳақда французлар томонини олдиндан огоҳлантирган ва жароҳат қайта кучайиши хавфи борлигини билдирган. Клуб футболчига максимал даражада дам бериш ва эҳтиёткор бўлишни сўраган.
Шунга қарамай, Зидан Мбаппени тўлиқ куч билан майдонга туширмоқда. У футболчига танаффус бериш, жароҳатни асраш ва рецидив хавфини камайтириш имконини бермаяпти.
Изоҳлар (0)