Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Реал» даромадлар бўйича дунёнинг энг бой клуби деб топилди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Реал Мадрид» дунёда энг кўп даромад қилаётган футбол клуби бўлиб, йиллик даромади 1,16 миллиард еврога етди.

The Touchline айни пайтда даромадлари бўйича дунёнинг энг бой футбол клублари рейтингини тақдим этди. Рўйхатнинг биринчи поғонасидан Мадриднинг «Реал» клуби жой олди. «Қироллик клуби»нинг даромади 1,16 миллиард еврони ташкил этмоқда.

Иккинчи ўринни 975 миллион евро даромад билан «Барселона» эгаллаган. Кучли учликка эса 861 миллион евро кўрсаткич билан Мюнхеннинг «Бавария» клуби якун ясаган. Шунингдек, кучли бешликдан Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби «ПСЖ» (837 миллион евро) ва «Ливерпуль» (836 миллион евро) ҳам ўрин олган.

Кучли ўнликдан қолган ўринларни қуйидаги клублар банд этган:

  1. «Манчестер Сити» — 829 миллион евро;
  2. «Арсенал» — 822 миллион евро;
  3. «Манчестер Юнайтед» — 793 миллион евро;
  4. «Тоттенхэм» — 673 миллион евро;
  5. «Челси» — 584 миллион евро.
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ