“Реал” дарвозабонига суперклуб харидор
“Реал” Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан мавсумда жамоанинг асосий дарвозабони даражасига кўтарилган Андрей Лунин бошқа жамоага ўтмоқчи.
Бош мураббий Карло Анчелотти тажрибали дарвозабон Тибо Куртуа жароҳатидан қутилиб, яна сафга қайтганидан кейин уни биринчи рақамли посбон сифатида эътироф этди.
Лунин энди “Реал” захирасида ўтиришни истамаяпти ва ўзига янги иш топмоқчи.
Украиналик голкиперга харидорлар етарли. Улар қаторига “Ливерпуль” ҳам қўшилди. Ливерпулликларнинг бразилиялик дарвозабони Алисон Бекер Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш ҳаракатида.
“Ливерпуль” раҳбарияти бу позицияга Андрей Лунин ёки “Валенсия” дарвозабони Георгий Мамардашвилини олиб келмоқчи.
Луниннинг мадридликлар билан шартномаси яна бир йилдан кейин якунланади. Ўтган мавсум 32 та учрашувдан 12 тасида гол ўтказмаган дарвозабон Тransfermarkt портали томонидан 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар