Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" Дюмфрис трансферини якунламоқда

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Мадридликлар сўралган пулни тўлаб беради

Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Дензел Думфрис яқин вақт ичида "Реал" футболчисига айланади.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Мадрид клуби футболчи шартномасида кўрсатилган 20 миллион евролик товон пулини "Интер"га тўлаб беради.

Манбанинг таъкидлашича, Думфрис билан шахсий шартнома бўйича барча масалалар ҳал қилинган. Томонлар музокараларни муваффақиятли якунлаган ва энди трансферни расмийлаштириш ишлари бошланади.

Думфрис 2021/22 йилги мавсумдан буён "Интер" шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У шу вақт ичида жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ