“Реал” Европада ажойиб рекорд ўрнатди

“Реал” ҳимоя чизиғи тўрт йилдан буён Европа клублари орасида энг мустаҳками бўлиб турибди.

Статистика мутахассисларининг таъкидлашича, мадридликлар 2019-2020 йилги мавсумдан бери жами 167 та учрашувда ўз дарвозасидан 129 та тўп олиб чиққан. Бу ҳар бир учашувга 0,77 та гол тўғри келишидан далолат беради.

Marca нашрига кўра, бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўрин Мадриднинг яна бир клуби “Атлетико”га тегишли. Диего Симеоне жамоаси 166 та ўйинда ўз дарвозасидан 141 та тўп олиб чиққан.

Кучли учликка ПСЖ ҳам киритилди. Парижликлар тўрт мавсум давомида 155 та ўйинда жами 139 та тўп ўткаўиб юборган.

Яна бир эътиборга молик натижа шундан иборатки, “Реал” жорий мавсумнинг дастлабки 15 та учрашувида атиги тўққизта гол ўтказиб юборди ва бу клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Аввалги рекорд 2019-2020 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, ўшанда мадридликлар Зинедин Зидан қўл остида 15 та учрашувда ўз дарвозасидан 11 та тўп олиб чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!