"Реал" форварди илк машғулотда Моуриньони лол қолдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия ўзининг жисмоний тайёргарлиги билан жамоадошлари ва мураббийлар штабини ҳайратга солди.

22 ёшли футболчи мавсумолди йиғинлар бошланишига аъло спорт шаклида етиб келгани, машғулотларда барчада кучли таассурот қолдиргани ҳақида Diario AS нашри хабар берди. Испаниялик форвард клубда қолишни истаяпти ва ўз салоҳиятини янги бош мураббий Жозе Моуриньога исботлашни мақсад қилган.

Ўтган мавсумда Гонсало Гарсия асосий таркибда тез-тез майдонга тушмади – у, одатда, Килиан Мбаппе учун захира варианти сифатида кўрилган эди. Хабарларга кўра, июн ойида «қироллик клуби»ни қабул қилиб олган Моуриньо аллақачон Гарсиянинг сотилишига қарши чиқди, чунки у ҳужумчини келаётган мавсумда жамоага керак бўлади, деб ҳисобламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!