
"Реал" футболчилари машғулотларга бориш бўйича муаммога дуч келди. Шу боис, ФИФАдан ғазабда
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Зальцбург" устидан 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабадан сўнг мадридликлар майдонда эмас, майдон ташқарисида муаммоларга дуч келди.
"COPE" ва "Goal" нашрларининг хабар беришича, "Реал" ФИФА томонидан йўлга қўйилган логистикадан қаттиқ норози. "Палм-Бич"даги машғулот лагерига қайтиш жараёни кўп соатлик мураккаб воқеага айланди.
Аввал футболчилар стадион ёнидаги автобусларда узоқ вақт кутган, кейин эса аэропортда бир неча соат кутишга мажбур бўлган. Фақатгина тонг отганда меҳмонхонага жойлашишга муваффақ бўлишган. Сафар эса 6 соатдан ортиқ вақт олган.
"Реал" раҳбарияти бу ҳолатдан қаттиқ ғазабда. Улар ФИФАни бу даражадаги турнирга муносиб шароит ярата олмаганликда айбламоқда ва бундай ҳолатлар жамоанинг 1/8 финалдаги "Ювентус"га қарши ўйинига таъсир қилиши мумкинлигидан хавотирда.
Фикрлар