"Реал" футболчиси ЧЛда Мессига етиб олди

"Реал" форварди Карим Бензема УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тур "Галатасарой"га қарши ўйинда рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол қилди.

Шундай қилиб, франциялик ҳужумчи ушбу турнирда 15 мавсумдан буён кетма-кет гол ураётган футболчилар қаторига кирди. У бу ишни "Лион" ва "Реал" клубларидаги фаолияти давомида қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, бундай натижага олдинроқ фақат "Барселона" форварди Лионель Месси эгалик қилар эди. У Бенземадан фарқли, ушбу ишни битта клуб сафида уддалаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!