“Реал” футболчиси жамоадаги аҳволдан норози

“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга жамоадаги ўйин вақти камайиб кетганидан норози бўляпти. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, франциялик футболчи жамоада янада муҳим роль ўйнашни ва асосий таркибнинг муқим ўйинчиси бўлишни хоҳламоқда.

Бироқ аввалроқ Камавинга “Реал Мадрид” мутлақо алмаштирилмас футболчилар рўйхатидан чиқарилгани айтилган эди. Шу сабабли мадридликлар яхши таклиф тушса, уни келаси ёзда ҳам  қўйиб юборишга тайёр.

Жорий мавсумда 23 ёшли Камавинга барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали унинг қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!