"Реал" футболчиси тез орада "Рома"га ўтади

“Реал” ҳужумчиси Борха Майораль тез орада “Рома”га кўчиб ўтади. Журналист Хосе Луис Санчеснинг маълум қилишича, 23 ёшли испаниялик футболчи римликлар сафига ижара асосида ўтади.

Майораль ва “Рома” ўртасида имзоланадиган ижара шартномасига кўра, “бўрилар” уни кейинчалик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Борха асли “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. Аммо у сўнгги икки мавсумни “Леванте” сафида ижарада ўтказди ва 69 та ўйинда 14 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!