“Реал” футболчиси яхши жамоадан иш топди

Италиянинг “Наполи” клуби икки нафар ҳимоячи трансферини амалга оширмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Неаполликлар испаниялик ҳимоячи Рафа Марин трансфери бўйича “Реал” билан келишувга эришди. Бу футболчи “Қироллик клуби”нинг асосий таркибига кира олмаётгани учун мавсумни ижара асосида “Алавес” жамоасида ўтказди.

Маълумотларга қараганда, мадридликлар Рафа Маринни қата сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган. Бу трансфер А Серия клубига 10 миллион евродан ошиқроққа тушади.

Шунингдек, “Наполи” мутасаддилари “Торино”дан Италия терма жамоаси ҳимоячиси Алессандро Буонжорнони ҳам трансфер қилишга уриняпти. Туринликлар ўз футболчисини қўйиб юборишга розилик берган. Энди “Наполи” Алессандронинг ўзи билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришиши керак.

Transfermarkt портали италиялик ҳимоячини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!