"Реал" футболчисини икки клуб кутяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

18 ёшли ярим ҳимоячи Тьяго Питарч «Реал» таркибида ўйнаётган бўлса-да, Италия клублари диққат марказида турибди.

Футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, ёш испаниялик хавбекка «Фиорентина» ва «Милан» жиддий қизиқиш билдирган. Манбага кўра, ҳар икки жамоа Питарч бўйича клубдан расмий маълумот сўраган, «Фиорентина» вакиллари эса футболчининг агентлари билан учрашишга ҳам улгурган. Шу билан бирга, Питарчга бошқа хорижий жамоалар томонидан ҳам қизиқиш бор.

Шунга қарамай, «Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуринью ҳозирча ярим ҳимоячи билан хайрлашишга шошилмаяпти. Питарчнинг келажагига оид якуний қарор фақат жамоа йиғинлари ва машғулотларидан сўнг қабул қилинади.

Ўтган мавсумда Питарч асосий таркиб сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва икки марта голли пас муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!