“Реал” футболдан кетган “Барса” юлдузи бўйича баёнот берди

“Реал” матбуот хизмати профессионал фаолиятини якунлаган “Барселона”нинг собиқ футболчиси Андрес Иньеста бўйича клуб раҳбариятининг муносабатини эълон қилди.

- Андрес Иньестанинг профессионал футболдан кетгани ҳақидаги баёнотидан кейин Мадриднинг “Реал” клуби, унинг президенти ва директорлар кенгаши испан ва жаҳон футболининг буюк афсоналаридан бирига ўз эҳтироми ва эътирофини изҳор қилади.

Андрес Иньеста бутун фаолияти давомида ўз футболи ва қадриятлари, кўпсонли совринлари билан жаҳон спортини бойитди. Унинг 2010 йили Жанубий Африка  Республикаси мезбонлик қилган жаҳон чемпионати финалида урган ажойиб голи ҳар бир испан мухлисининг қалбидан жой олган.

Мадриднинг “Реал” клуби унга ва оиласига ҳаётнинг янги босқичда улкан муваффақиятлар тилайди, - дейилади “Қироллик клуби” баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!