"Реал"га Англия чемпиони керак
Катта трансфер бўлади
Мадриднинг «Реал» жамоаси Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Микель Мерино билан қизиқаяпти. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Қироллик клуби» 30 ёшли футболчини анча вақтдан бери кузатиб келмоқда, аммо ҳозирча томонлар ўртасида расмий музокаралар бошланмаган. Айни пайтда «Арсенал» Мерино бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр экани айтилмоқда.
Янги мавсумда у жамоада кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани боис, лондонликлар уни 30–40 миллион евро атрофидаги суммага сотиш имконини кўриб чиқиши мумкин.
Жорий мавсумда Мерино барча мусобақаларни ҳисобга олганда еттита учрашувда майдонга тушди ва бир бор гол урди. Шу билан бирга, қайд этилишича, Англия премьер-лигасида у жами 81 дақиқа ўйнашга улгурган, холос.
Испаниялик ярим ҳимоячининг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Изоҳлар (0)