“Реал” ғалати қарорга келди
“Реал” раҳбарияти Испания терма жамоаси таркибида кўпроқ ўз футболчилари ўйнашини истаяпти. Буни таъминлаш учун клуб ғалати стратегияни амалга оширади.
Relevo нашрининг маълум қилишича, мадридликлар “Реал” ўйинчиларининг терма жамоадаги иштироки камайиб кетганидан хавотирда ва бу ҳолатни ўнглаш йўлини топди.
Манбага кўра, “Қироллик клуби” энди кўпроқ испаниялик футболчиларни трансфер қилишга эътибор қаратади. Вазиятни ўнглаш учун Испания терма жамоасида ўйнаётган ўйинчиларни жамоага таклиф этиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, клуб нишонига келажакда терма жамоада ўйнаш салоҳиятига эга ёш иқтидор эгалари ҳам тушади.
Кузатувларга кўра, “Реал” таркибидан кейинги йилларда фақат Даниэль Карвахаль мунтазам терма жамоага жалб қилинаётган эди. Ҳимоячининг оғир жароҳатидан кейин “Реал”га терма жамоадан таклифнома келмай қўйди.
Фикрлар