“Реал” Германиядан ўйинчи топди
Германия Бундеслигаси вакили “Айнтрахт”да ўйнаётган ҳимоячиси Натаниэл Браун Мадриднинг “Реал” клуби нишонига тушди. Бу ҳақда Sky Sport Germany нашри хабар берди.
“Қироллик клуби” скаутлари истеъдодли футболчини Бундеслига доирасидаги “Кёльн”га ва Европа Чемпионлар лигасида “Аталанта”га қарши ўйинларида кузатган.
Мадрид клуби ўйинчини келаси ёзда сотиб олишга тайёр. “Айнтрахт” ҳимоячи трансфери учун 60-70 миллион евро миқдорида бадал пули талаб қиляпти. Брауннинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг июнь ойигача мўлжалланган.
Жорий мавсумда футболчи клуб сафида барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали 20 ёшли ҳимоячининг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳолаган.



Фикрлар