Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Реал» Гюлерни «ПСЖ»га сотиш ниятида эмас

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Реал» «ПСЖ»нинг Арда Гюлер учун 200 миллион евро таклифини рад этиб, уни сотмаслигини маълум қилди.

«ПСЖ» «Реал» ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълумотларга кўра, парижликлар футболчи учун 200 миллион евро тўлашга тайёр бўлган.

Инсайдер Экрем Конур мадридликларнинг Гюлернинг эҳтимолий трансфери борасидаги позициясини маълум қилди. «Реал» футболчининг жамоани тарк этиши ҳақидаги ҳар қандай гап-сўзларни қатъиян рад этган. Ярим ҳимоячи Жозе Моуриньонинг ишончига сазовор футболчилардан бири ҳисобланади.

Арда Гюлернинг «Реал» билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Манбага кўра, футболчига Англия Премьер-лигаси клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ