"Реал" ҳам "Сити"дан келган юлдузни таниширди
«Реал» (Мадрид) ярим ҳимоячи Бернарду Силвани жамоанинг янги футболчиси сифатида оммага таништирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маросимда «Реал» президенти Флорентино Перес иштирок этди. Унинг кўз ўнгида Бернарду Силва 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади.
Шундан сўнг португалиялик футболчига стадион макети, соат ва 20-рақам туширилган клуб футболкаси топширилди. Худди шундай совғалар аввалроқ Жозе Моуриньюга ҳам тақдим этилган эди.
Ёзги трансфер ойнаси давомида 32 ёшли Силва «Манчестер Сити» клубидан «Реал» сафига ўтди.
Бернарду Силванинг мадридликлар таркибидаги илк ўйини 22 август куни «Эспаньол»га қарши Испания чемпионати баҳсида бўлиб ўтиши мумкин.

Фикрлар