“Реал”: Ҳамма айб футболчиларда!
Испаниянинг энг қудратли клуби – Мадриднинг “Реал” жамоасида мамлакат кубоги 1/8 финалида “Альбасете” билан учрашувдаги 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг жиддий норозилик юзага келди.
Клуб раҳбарияти жамоа ўйини ўз мақомига мос келмаганини таъкидламоқда. Айнан мана шу мағлубият ҳозирча мавсумдаги энг паст нуқта сифатида қабул қилинди.
Бу ҳақда COPE хабар берди.
Манбага кўра, “Реал”да жамоанинг ҳозирги ҳолати учун асосий айбдорлар сифатида футболчиларнинг ўзи кўрилмоқда. Шу билан бирга, клуб раҳбарияти тўлиқ ишонч билдирган янги бош мураббий Альваро Арбелоа вазиятни ўзгартира олишига ва қолган икки соврин — Ла Лига ҳамда Чемпионлар лигаси учун кураш олиб боришига ишонади.
Шу билан бирга, “Қироллик клуби” қишки трансфер ойнасида футболчилар харид қилиш ниятида эмас.



Фикрлар