"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди!

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Давид Алаба навбатдаги жароҳатни қайд этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман хабар берди:

Tecno

"Давиднинг чап оёғидаги мушакда шикастланиш аниқланди. Ҳозирча ҳолат ривожини кузатяпмиз", — дейилади клуб баёнотида.

Норасмий маълумотларга кўра, австриялик футболчи янги жароҳат туфайли тахминан бир ой "қироллик клуби"га ёрдам бера олмайди

Эслатиб ўтамиз, Алаба 2024 йилнинг барча қисмини тизза жароҳати сабаб ўтказиб юборган эди. Фақат 2025 йилдаги тикланишдан сўнг 14 та учрашувда майдонга тушган, аммо ҳеч қандай гол ёки пас билан ажрала олмаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию