"Реал" ҳимоясида жиддий йўқотиш. Мадридликларни 2 та муҳим ўйин кутиб турибди

"Реал" сардори Серхио Рамос Испания терма жамоаси сафида жароҳат олганлиги ҳақида маълумот берган эдик. "Marca" нашрининг маълум қилишича, бу унинг клуб сафидаги ўйинларига ҳам таъсир кўрсатади.

Гап шундаки, 34 ёшли ҳимоячи ўнг оёқ сонининг орқа қисмида оғриқ ҳис этмоқда. Натижада, Рамос Ла Лига 10-туридан ўрин олган "Вильярреал"га ва Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасидаги "Интер"га қарши муҳим ўйинларни ўтказиб юбориши айтилмоқда.

Тахминларга кўра, "Эл-капитано" 1 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Шахтёр"га қарши беллашувда иштирок эта олиши мумкин. Рамос Миллатлар Лигаси 6-туридан ўрин олган Германияга қарши учрашувнинг 42-дақиқасида жароҳати сабабли захирага олинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!