"Реал" ҳужумчисига нарх белгилади

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ўз академиясидан чиққан ҳужумчи Гонзало Гарсияга нарх белгилади.

Tecno

Defensa Central нашрининг хабарига кўра, 21 ёшли футболчи 2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ўйини билан "Реал" раҳбариятини шу даражада ҳайратда қолдирдики, клуб дарҳол унга тахминан 35 миллион евро қиймат белгилади. Бу ҳолатга қарамай, у асосий таркибда атиги 8 та ўйин ўтказган. Аввалроқ, "Реал" Гарсияни ижарага бериш вариантини кўриб чиққан бўлса, энди клуб уни катта маблағ эвазига сотишга ҳам тайёр. Бироқ манбага кўра, ҳужумчини сотиш клуб учун мажбурият эмас, чунки у Килиан Мбаппе учун яхши захира футболчиси бўлиши мумкин.

Шунингдек, Гарсиянинг ўзи "Реал" асосий таркибида ўрин учун курашмоқчи эканлиги таъкидланган.

КЎЖЧ–2025 мусобақасида испаниялик футболчи 2 та ўйинда 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!