
“Реал” Ҳусанов ўйнаган учрашувда рекорд ўрнатди
Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи жавоб учрашувида “Реал” ўз майдонида “Манчестер Сити” футболчиларини қабул қилди.
Абдуқодир Ҳусанов бу босқичдаги дебют учрашувини ўтказди. Бироқ унинг жамоаси мусобақанинг амалдаги ғолибига бу гал ҳам қаршилик кўрсата олмади.
Мадриддаги учрашув қаҳрамони хет-трик қайд этган Килиан Мбаппе бўлди. Ҳисоб – 3:1.
Иккита беллашувда умумий 6:3 ҳисобида зафар қучган “Реал” кейинги босқичга чиқди. Шу тариқа, мадридликлар кетма-кет 22-маротаба Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичига йўлланма олди.
- Бу ушбу турнирнинг барча замонлардаги рекорди ҳисобланади, - деб маълумот тарқатди статистикаларга ихтисослашган Opta Sport маркази.
Европа Чемпионлар лигасида нимчорак финал босқичи 2003-2004 йилги мавсумда қўшилган. “Реал” ўшандан буён узлуксиз тарзда 1/8 финалда қатнашиб келмоқда.
Фикрлар