"Реал" Ҳусановнинг рақобатчисини имзолашга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" клуби марказий ҳимоячиси Рубен Диаш ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириб, "Реал Мадрид" сафига ўтиши мумкин.

The Athletic нашри хабар беришича, 29 ёшли португалиялик футболчи "Қироллик клуби"нинг трансфер рўйхатига киритилган. Мадрид жамоасига қайта фаолият бошлаган бош мураббий Жозе Моуриньо Диашни жамоага олиб келиш ташаббуси билан чиққан. Унинг режасига кўра, "Реал" шу ёзда ҳимоя чизиғини кучайтириши керак.

Маълумотларга кўра, "Манчестер Сити" ҳам муносиб таклиф тушса, Диашни сотишга қарши эмас. Мутаҳассислар ҳимоячининг эҳтимолий трансфер қийматини тахминан 55 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Рубен Диаш Англия чемпионатида "Манчестер Сити" таркибида 26та ўйин ўтказиб, 2та гол муаллифига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!