“Реал” иккинчи Беллингемни ҳам олиб келади

Ёзда “Реал” сафига кўчиб ўтган Жуд Беллингем қисқа фурсатда Карло Анчелотти жамоасининг ҳақиқий етакчисига айланди.

Энди “Қироллик клуби” унинг укаси Жобни ҳам ўз сафига қўшиб олишни режалаштиряпти. 18 ёшли футболчи ҳам худди фаолиятини худди акаси сингари “Бирменгем” клубида бошлаган. Ўтган ёз Жоб “Сандерленд”га кўчиб ўтди.

El Nacional нашрининг маълум қилишича, мадридлик скаутлар ҳужумкор футболчининг ҳаракатларини Англия ўсмирлар терма жамоасидаги иштироки давомида кузатиб борган.

Жоб Беллингем “Сандерленд” таркибида барча турнирларда 12 маротаба майдонга тушиб, иккита гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

Transfermarkt портали Жоб Беллингемни 5 миллион еврога баҳолаяпти. “Қироллик клуби” Жуд Беллингем учун ёзда 103 миллион евро сарфлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!