“Реал” жаҳон чемпиони учун катта сумма ва бир юлдузни беради
“Реал” клуби ҳали ҳам “Челси” ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни трансфер қилишга асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, Лондон клуби аргентиналик футболчи учун жуда катта сумма талаб қилиши мумкин. Бироқ мадридликлард бу масала ечимини ўйлаб қўйган.
Topskills Sports UK нашрининг хабарига кўра, испан клуби 70 миллион евро ва ярим ҳимоячи Эдуардо Камавингани алмашув сифатида таклиф қилиши мумкин.
Француз футболчиси асосий таркибдаги ўрнини йўқотган ва келаси трансфер ойнасида сотиб юборилиши режалаштирилмоқда.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, амалдаги жаҳон чемпиони бўлган 25 ёшли Энцо Фернандеснинг бозор қиймати 90 миллион евро, 23 ёшли Эдуардо Камавинганинг нархи эса,50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар