“Реал” жаҳон чемпионини оладиган бўлди

  • 18 июня, 2024, 09:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” мутасаддилари таркибни кучайтириш мақсадида янги номларни ўрганиб чиқмоқда.

ESPN нашрининг ёзишича, мадридликлар бу гал “Тоттенхэм” ҳимоячиси Кристиан Ромерони нишонга олди.

Аргатиналик футболчи “Тоттенхэм”да 2021 йилдан бери тўп тепяпти. Ҳозиргача 98 та учрашувда майдонга тушган Ромеро ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, олтита гол уришга ҳам эришган.

2022 йили Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Кристиан Ромеро 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию