“Реал” катта трансфер остонасида
Бундеслига чемпиони “Бавария”нинг марказий ҳимоячиси Деотшанкюль Упамекано Мадриднинг “Реал” клубига ўтишга яқин, деб хабар бермоқда Footmercato нашри журналисти Санти Ауна ўзининг X (Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Манба маълумотларига кўра, Мадрид клуби франциялик ҳимоячиси билан ҳамкорлик бўйича оғзаки келишувга эришган. “Реал” мутасаддилари футболчининг вакилларига унинг шартнома бўйича барча талабларини қабул қилишга тайёр эканини маълум қилган.
27 ёшли Упамекано ёзда эркин агентга айланиши мумкин, чунки унинг Мюнхен клуби билан шартномаси ўша пайтда ўз якунига етади. Шунга қарамай, “Бавария” ҳали ҳам футболчини шартномани узайтиришга кўндиришга уриниб келмоқда.
Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда клуб сафида 20 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Упамеканонинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.



Фикрлар