“Реал” катта трансфердан воз кечди

“Қироллик клуби” мутасаддилари “Ювентус” билан шартномаси якунланганидан кейин эркин агент мақомини олган Адриен Рабьони жамоага қўшиб олишни режалаштираётган эди.

AS нашрининг ёзишича, айрим сабабларга кўра, мадридликлар франциялик ярим ҳимоячига шартнома таклиф қилиш фикридан қайтган.

Аввалроқ, Мадриднинг яна бир клуби “Атлетико” 29 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятидан фойдаланмасликка қарор қилганди.

Манбанинг таъкидлашича, Адриен Рабьога Англиянинг гранд клубларидан қизиқиш бор. “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” тажрибали ўйинчига иш таклиф қилишни мўлжаллаган.

Рабьо профессионал фаолиятини 2012 йили ПСЖда бошлаган. 2013 йилда ярим мавсум “Тулуза”да ижарада ўйнаган.

2019 йили парижликлар билан шартномаси тугаган футболчи эркин агент мақомида “Ювентус” билан шартнома имзолаб, охирги беш йилни Турин суперклубида ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!