“Реал” катта трансфердан воз кечди

  • 15 May 09:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” ўзи анчадан бери мўлжаллаб юрган трансферни амалга ошириш фикридан қайтди.

“Қироллик клуби” мутасаддилари “Лилль”нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси Лени  Йорога даъвогарлик қилаётган эди.

El Larguero нашрининг ёзишича, Европанинг бир неча грандлари нишонида турган Йоронинг ўзи Мадрид суперклубига ўтишга мойиллик билдирган. Бироқ мадридликлар куиилмаганда бу трансфердан воз кечди.

Йоронинг “Лилль” билан шартномаси бир йилдан кейин тугайди. Шу боис, Франция клуби ёзда уни сотиб юборади. Харидорлар орасида ПСЖ, “Манчестер Юнайтед”, “Бавария”, “Ливерпуль” ҳамда “Челси” каби клублар бор.

Ленининг трансфери 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!
Giyasov Jaloliddin
15/05/2024 10:00
Yomonam katta ekanu