“Реал” катта трансферни кўзлаяпти

Европа чемпиони ва ушбу мусобақанинг энг яхши ўйинчиси Родри Эрнандес фаолиятини ўз юртида давом эттириш имконига эга.

Diario AS нашрининг маълум қилишича, “Реал” жорий мавсум якунланиши билан 28 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.

Родри аслида “Атлетико” ва “Вильярреал” тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолиятини “Вильярреал”да бошлаб, 2018 йили яна “Атлетико”га қайтган.

Мадрид клуби уни бир йилдан кейин “Манчестер Сити”га 70 миллион еврога сотиб юборди. Родри “шаҳарликлар” билан бирга клублар миқёсида ўзи иштирок этган деярли барча турнирлар ғолибига айланди.

“Манчестер Сити” билан 2027 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга ўйинчининг трансфер нархи Европа чемпионатидан кейин 130 миллион еврога кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!