
"Реал" КОНКАКАФга мурожаат йўллади
"Реал" Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари футбол конфедерациясига (КОНКАКАФ) тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, Испания Ла Лигасининг 17-туридан ўрин олган "Вильярреал" - "Барселона" ўйинини ўз ҳудудида ўтказмасликни сўради, деб хабар беради Cadena SER.
Мадрид клуби учрашувни Испаниядан ташқарида ўтказиш мусобақанинг ҳалоллик тамойилини бузади, деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ, "Реал" ўйинни ўтказмаслик учун Испания миллий спорт кенгашига (CSD) иккинчи марта шикоят қилган эди. Биринчи шикоят икки ойдан бери бюрократик тартибсизликлар туфайли кўриб чиқилмоқда.
Испания чемпионати 17-туридан ўрин олган "Вильярреал" - "Барселона" учрашуви 20 декабрь куни Майамидаги "Хард Рок" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Испания футбол ҳукумати бир неча йил давомида ўйинни чет элда ташкил этишга ҳаракат қилди.
Фикрлар