"Реал" Куртуа ўрнига супердарвозабонни олиб келади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» клуби узоқ муддатли истиқболда Тибо Куртуа ўрнини боса оладиган дарвозабон қидиришни фаол давом эттирмоқда. 

TEAMtalk нашри хабарига кўра, мадридликлар эҳтимолий номзод сифатида Жанлуижи Доннарумма номини кўриб чиқмоқда.

Манбаларга кўра, бу трансферга «Манчестер Сити» атрофидаги вазият туртки бериши мумкин. Клуб молиявий қоидаларни кўп бор бузгани учун айбдор деб топилди. Эндиликда «шаҳарликлар» жиддий жазоларга, ҳатто Премьер-лигадан четлатилиш хавфига ҳам дуч келиши мумкинлиги айтилмоқда.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 27 ёшли Жанлуижи Доннарумманинг бозор қиймати 45 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Итальян дарвозабонининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2029/2030 йилги мавсум якунигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!