“Реал” “Ливерпуль” трансферини барбод қилмоқчи

CHERY AUTO

“Кристал Пэлас” клуби ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Марк Гехи ўз фаолиятини давом эттириш учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда ва ёзда бошқа жамоага ўтади.

Tecno

Шу билан бирга, унинг учун энг устувор йўналиш сифатида Мадриднинг “Реал” клубига кўчиб ўтиши тилга олинмоқда.

TEAMtalk нашрининг маълум қилишича, Гехига даъвогарлик қилаётган “Ливерпуль” мадридликларнинг аралашуви оқибатида 2026 йилнинг ёзига мўлжалланган Гехи трансферидан қуруқ қолиши мумкин.

Британия ва Испания ОАВ маълумотларига кўра, 25 ёшли футболчи музокараларни фақат битта клуб билан чеклаб қўймаган ва Европанинг етакчи жамоаларидан тушаётган таклифларни ўрганмоқда.

AS нашри таъкидлашича, Гехининг ўзи “Реал”га ўтиш имкониятини устувор деб ҳисобламоқда ва аниқ таклиф бўлган тақдирда испан клубини танлашга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!