
"Реал Мадрид" - "Манчестер Сити": Тахминий таркиблар
Эртага Европа Чемпионлар лигаси ўтиш ўйинининг жавоб баҳси доирасида "Реал" "Манчестер Сити"ни қабул қилади.
Ушбу беллашув олдидан бир қатор хориж нашрлари ўз версиясига кўра, тахминий таркибларни эълон қилмоқда.
Жумладан, "SportsMole" нашрининг версияси қуйидагича:
"Манчестер Сити": Эдерсон, Нуньес, Диаш, Аке, Нико, Бернарду, Фоден, Де Брюйне, Мармуш, Холанд.
"Реал Мадрид": Куртуа, Вальверде, Рюдигер, Асенсио, Менди, Камавинга, Тчуамени, Родриго, Беллингем, Винисиус, Мбаппе.
Таъкидлаш лозим, "шаҳарликлар" сафида тўп тепаётган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ушбу беллашувни захирадан бошлаши кутилмоқда.
Фикрлар