"Реал Мадрид" Анчелотти қўл остида рекордлар сари одимламоқда

Карло Анчелотти қўл остидаги "Реал Мадрид" Испания чемпионатида нақд 39 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти.

“Алавес” устидан 3:2 ҳисобида қозонилган ғалабадан кейин Анчелотти 1979-1980 йиллар оралиғида "Реал Сосьедад" қўл остида кетма-кет 38 та мағлубиятсиз серия қайд етган Альберто Ормечанинг рекордини ортда қолдирди.

Қайд этиш керакки, “Реал Мадрид”нинг бу ғалабали одимлари Ла Лигадаги иккинчи энг узун рекорд ҳисобланади. Биринчи ўринда эса, "Барселона" бормоқда. Каталонияликлар 2017-2018 йиллар оралиғида 43 та ўйинда мағлуб бўлмаган. Аммо бу вақт мобайнида жамоани иккита мураббий Луис Энрике ва Эрнесто Вальверде бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!