"Реал Мадрид" бош мураббийи "Хетафе"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Ла Лиганинг 26-турида кутилмаган натижа қайд этилди. Унда "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га имкониятни бой берди. “Қаймоқранглилар” бош мураббийи Альваро Арбелоа мағлубият ва чемпионлик пойгаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Барселона"дан ортда қолиш ҳақида:

“Биз уни қисқартиришимизга ишонамиз, ягона мақсадимиз — қолган 36 очко учун курашиш. Бу “Реал Мадрид”, бу ерда ҳеч ким таслим бўлмайди. “Реал Мадрид”да ҳеч ким таслим бўлмоқчи эмас.”

Ла Лига чемпионлиги учун курашдан чиқилдими?

“Йўқ, олдимизда яна 36 очко бор ва бизда ушбу 36 очко учун курашишдан бошқа мақсад йўқ. Ҳеч ким таслим бўлмоқчи эмас. Биз тўрт очколик фарқни қисқартиришимизга ишонамиз. Бу “Реал Мадрид” ва бу ерда ҳеч ким таслим бўлмайди.”

Маълумот учун, “қаймоқранглилар” айни пайтда турнир жадвалида 60 очко билан 2-ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам каталонияликлардан 4 очко кам жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!